Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ делегацияси болалар онкологияси бўйича ислоҳотларни юқори баҳолади
11:21 / 2026-02-26

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва АҚШнинг Сент-Жуд болалар тадқиқот шифохонаси вакилларидан иборат делегация мамлакатимизда бўлиб турибди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, хорижлик мутахассислар юртимизда болалар онкологиясини эрта ташхислаш ва даволаш, уларга дори-дармон етказиб бериш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишмоқда.

Куни кеча делегация вакиллари ягона интегратор – “Uzinfocom”га ташриф буюриб, ўлкамизда саратон билан касалланган бемор болаларни электрон рўйхатга олиш ва маршрутизация қилиш тизими тақдимоти билан танишди. Уларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова ҳамроҳлик қилди. 

Учрашув давомида хорижлик мутахассисларга мониторинг, таҳлил, беморлар оқимини бошқариш бўйича рақамли ишланмалар намойиш этилди.

Эътиборли жиҳати, делегацияси вакиллари диёримизда тиббиёт соҳасида, айнан болалар онкологияси йўналишида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади. Шунингдек, ташриф давомида истиқболдаги ҳамкорлик, галдаги режалар хусусида ҳам фикр алмашилди.

Г.Сатторова, ЎзА