Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Давлат котибининг ёрдамчиси билан учрашув тўғрисида
12:56 / 2021-12-13

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик мулоқоти биринчи мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашди.

Музокарада икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Томонларнинг ўзаро ҳурмат ва бир-бири манфаатини ҳисобга олиш тамойилига асосланган конструктив мулоқотни фаол ривожлантиришга тайёрлиги билдирилди.


АҚШ томони янги Ўзбекистонда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватланишини маълум қилди. 

Қўшма штатлар вакили Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига кўмаклашиш ва турли соҳалардаги лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатига юқори баҳо берди.

 

Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати