Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Давлат котиби Украина президенти билан Россия-Украина чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди
18:44 / 2021-05-06

AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевга ташрифи чоғида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Учрашувда Россия-Украина чегарасидаги вазият муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, АҚШ Давлат котиби Россияни Украинага қарши ҳаракатларни тўхтатишга чақириб, бу икки мамлакат ўртасидаги катта можароларга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Блинкеннинг таъкидлашича, Россия Украина чегарасига яқин ҳудудда ҳарбий кучлар сафини камайтирган бўлса-да, ҳудудни қўшинлар ҳали бутунлай тарк этмаган.

Aввалроқ Энтони Блинкен украиналик ҳамкасби Дмитрий Кулеба билан учрашиб, Вашингтон ҳукумати Украинанинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди.

AҚШ Украинада демократияни мустаҳкамлаш, коррупцияга қарши ислоҳотларни давом эттиришга ёрдам беришини ҳам маълум қилган.