АҚШ давлат департаменти Тайванга F-16 самолётлари учун ўқ-дори сотишни маъқуллади
Мазкур экспортнинг нархи 619 миллион долларга баҳоланмоқда, деб хабар тарқатди Пентагоннинг хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик бўйича агентлиги.
Агентлик тарқатган баёнотда айтилишича, Тайван оролига ушбу қуролларни етказиб бериш АҚШ иқтисодиёти ва хавфсизлиги соҳасидаги миллий манфаатларига хизмат қилади. Вашингтон шу йўл билан Тайваннинг мудофаа имкониятини ошириш саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда.
“Ушбу келишув мамлакат хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам беради, шунингдек, минтақада сиёсий барқарорлик, ҳарбий мувозанат ва иқтисодий тараққиётни таъминлаш имконини оширади”, - дейилади агентлик тарқатган баёнотда.
Америка маъмурияти аллақачон АҚШ Конгрессининг ушбу қарори ҳақида хабардор қилган.
Қонунчилик палатасида мазкур ҳужжатни кўриб чиқиш ёки рад этиш учун бир ой вақт бор, дейилади хабарда.