Бу ҳақда жума куни Польша мудофаа вазири Мариуш Блашак Twitter саҳифасида маълум қилди.
"Польша хавфсизлиги учун жуда муҳим янгилик. Давлат департаменти 250 та Abrams танкининг энг замонавий M1A2 SEPv3 версиясини сотишга розилик берди", – деб ёзди у.
Янги танклар тўртта танк батальонини қуроллантиришга етади. Улар мамлакат шарқидаги 18-дивизияга берилади. Танк сотиб олиш дастурини амалга ошириш учун ажратилган жами маблағ 23 миллиард 300 миллион злотани (6 миллиард доллар) ташкил этади. Мазкур дастур танклардан ташқари, логистика, ўқитиш, инфратузилмани ривожлантириш ва қуролланишни ўз ичига олади.
Польша 2017 йилдан буён янги танклар харид қилиш дастурини амалга ошириб келмоқда. Янги танклар қисман Польша қуролли кучларидаги 384 та Т-72 ва 232 та РТ-91 Twardy танкларининг ўрнини эгаллаши лозим. Польша армиясида шунингдек, 126 та Leopard танки ҳам бор.