French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни диний эркинликларни бузувчи давлатлар рўйхатидан тўлиқ чиқарди
20:49 / 2020-12-08

Америка Қўшма Штатлари Давлат департаменти 2020 йил 7 декабрь куни расмий баёнот бериб, Ўзбекистонни диний эркинликлар соҳасидаги “Махсус назорат рўйхати”дан чиқарилганини эълон қилди. Жумладан, Давлат котиби Майкл Помпео мамлакатимиз эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида улкан ўсишга эришганини эътироф этди. Бу ҳақда мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган.

Ўзбекистон эндиликда дин эркинлиги тўлиқ таъминланадиган мамлакат сифатида баҳоланади.

Давлат департаменти қарори асосий қонун – Конституциямиз қабул қилинганининг 28 йиллиги арафасида қабул қилингани чуқур рамзий маънога эга. Бу Президент Шавкат Мирзиёев бошлаб берган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни мустаҳкамлашга йўналтирилган чуқур демократик ислоҳотларнинг халқаро миқёсда тан олинишидир.

Помпео Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда эришган “улкан ва аниқ ўсиш” натижасида мамлакатимиз “Махсус назорат рўйхати”дан чиқарилганини қайд этди.

АҚШнинг Халқаро диний эркинликлар соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича Элчиси Сем Браунбек Давлат котиби қарори Президент Шавкат Мирзиёевнинг эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасидаги мустаҳкам иродаси, унинг бевосита раҳбарлигида амалга оширилган кенг кўламли фаолият, ўзгаришлар ва ислоҳотлар натижаси эканини таъкидлади.

ЎзА