Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Давлат департаменти Арманистон – Озарбайжон мулоқотидан мамнун
15:46 / 2023-05-31

Арманистон ва Озарбайжон ўртасида музокара давом этаётганидан мамнунмиз, дейилади АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэтью Миллер баёнотида.

“Trend” агентлиги Департамент сайтига таяниб ёзишича, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ҳафта охирида Кишинёвда европалик ҳамкорлар билан учрашади.

Энтони Блинкен таъкидлаганидек, Жанубий Кавказда тинчликка эришиш мумкин. Арманистон ва Озарбайжон раҳбарларининг Кишинёв учрашуви муаммоларни ҳал қилиш йўлида самарали қадам бўлади.

Баёнотда келтирилишича, “Агрессив риторика фақат ўтмишдаги зўравонликни давом эттириши мумкин. Ҳам конструктив ҳам хусусий мулоқот тинчлик, имконият яратади, умид уйғотади. Қўшма Штатлар ҳар икки томон мустаҳкам ва муносиб, узоқ муддатли тинчлик битимига эришиши учун ҳар қандай саъй-ҳаракатни қўллаб-қувватлашга тайёр.