Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Даниядан Гренландияни сотиб олишни режалаштирмоқда (+видео)
19:49 / 2026-01-07

Дональд Трамп маъмурияти Данияга Гренландияни сотиб олиш таклифини беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal ва The New York Times мамлакат раҳбариятидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Уларнинг маълумотига кўра, яқинда бўлиб ўтган ёпиқ учрашувда АҚШ давлат котиби Марко Рубио президент Дональд Трампнинг сўнгги баёноти ҳақида изоҳ берган. Унинг тушунтиришича, Трамп баёнотлари Гренландияга ҳарбий юришни англатмайди, балки Данияни оролни сотишга мажбурлаш.

The New York Times ёзишича, Трамп аллақачон ўз маъмурияти ходимларига Гренландияни сотиб олиш режасини ишлаб чиқишни топширган.

Бундан олдин Оқ уй “Гренландияни сотиб олишмиллий хавфсизликнинг устувор вазифаси” эканини, бу Арктикада “рақибларни жиловлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга”лигини билдирган эди. Шунинг учун ушбу ташқи сиёсий мақсадга эришишда АҚШ армиясидан фойдаланиш “олий қўмондон ихтиёридаги вариантлардан бири бўлиб қолади”, -дейилади Оқ уй баёнотида.  

Бундан бир кун олдин Politico нашри экспертлар ва Вашингтондаги манбаларга таяниб, АҚШ 2026 йил охиригача Гренландия устидан назорат ўрнатишни ният қилганини хабар қилган эди.  

Хусусан, Трамп маъмурияти оролдаги сиёсий мувозанатни жиддий ўзгартириш ва маҳаллий сиёсатчиларни сотиб олиш мақсадида “яширин таъсир кампанияси”ни ташкил этишга уриниши мумкин.

Дания ҳукумати Гренландияга босим ўтказилишини мутлақо йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат деб атаб, Арктика минтақаси “ўз келажагини бошқа давлатлар аралашувисиз ўзи белгилашни исташи”ни таъкидламоқда.

Яқинда етти Европа давлати етакчилари оролни қўллаб-қувватлашини билдирди. “Гренландия ороли унинг халқига тегишли. Дания ва Гренландияга оид масалаларни фақат Дания ва Гренландия ҳал қилиш ҳуқуқига эга”, - дейилади қўшма баёнотда.  

Уни Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц, шунингдек Италия бош вазири Жорджа Мелони, Польша бош вазири Дональд Туск, Испания бош вазири Педро Санчес, Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ва Дания бош вазири Метте Фредериксен имзолаган.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GtVXP7eMKB0" title="AQSH Daniyadan Grenlandiyani sotib olishni rejalashtirmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Кенжа Бекжонов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА