Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ Болтиқбўйи ва Шарқий Европада қўшин жойлаштириш ниятида
08:52 / 2022-01-25

АҚШ президенти Жо Байден Болтиқ бўйи мамлакатлари ва Шарқий Европада ҳаво кучлари ҳамда денгиз флотини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Американинг “The New York Times” газетаси ёзган. Мазкур қарор бир ҳафта ичида қабул қилиниши мумкин. Газета ёзишича, 22 январь куни Пентагон расмийлари Жо Байденга АҚШ қўшинини Россия чегарасига имкон қадар яқинроқ жойлаштириш бўйича бир неча тахминни билдирган. Вариантлардан бири сифатида Шарқий Европа минтақасида кескинлик кучайган тақдирда 1000-5000 нафар ҳарбий юбориш таклиф қилинган.

Ўтган ҳафта шанба куни Украинага умумий оғирлиги 90 тоннадан ортиқ биринчи жамланма, якшанбада эса 80 тоннадан зиёд оғирликдаги ўқ-дори ортилган иккинчи ҳарбий юк етказилди, — деди Украина мудофаа вазири Алексей Резников.