АҚШ БМТ олдидаги қарзларини тўламоқчи
Қўшма Штатлар БМТга қарздорлик тўловини яқин ҳафталар ичида амалга оширишини маълум қилди. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги элчиси Майк Уолцга таяниб, “Reuters” ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, маблағлар йиллик аъзолик тўловларига хизмат қилади. Уолц қарзларнинг аниқ суммаси ҳали белгиланмаганини айтди.
БМТ манбаларига кўра, ташкилот бюджетига қарздорликнинг 95 фоиздан ортиғи АҚШ томонидан тўланиши керак ва бу миқдор 2,19 миллиард долларни ташкил этади. Шунингдек, Қўшма Штатлар тинчликни сақлаш миссиялари учун 2,4 миллиард доллар ҳамда БМТ трибуналлари учун 43,6 миллион доллар қарздор.

Уолц БМТ бош котиби Антониу Гутерришнинг “UN80” ислоҳот дастури тарафдори эканини таъкидлаб, бу муҳим биринчи қадамлиги, аммо етарли даражада эмаслигини билдирди.
Д.Ҳакимов, ЎзА