АҚШ билан Мексика чегарасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Американинг Мексика чегараси яқинида жойлашган Эль-Пасо шаҳри мэри Оскар Лисер мигрантлар туфайли шаҳарда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Фавқулодда ҳолат вазиятни бартараф қилиш учун кўпроқ ресурслар жалб қилишни англатади. Чунки мигрантларга бошпана бериш керак, уларни иш билан таъминлаш зарур, дейилади шаҳар ҳокимиятидан тарқатилган хабарда.
Хабарда келтирилишича, шаҳар кўчаларида мигрантлар сезиларли равишда кўпайган. Улар ҳарорат ноль даража атрофида бўлишига қарамай, очиқ ҳавода тунашмоқда.
Чоршанба куни мигрантларни тақсимлаш иши ниҳоясига етказилади ва уларнинг кўпчилиги келган жойларига қайтариб юборилади.
Шунингдек, мигрантлар орасида коронавирус касаллиги кенг тарқалгани айтилмоқда.