Америка Қўшма Штатлари, жумладан, Марказий Осиёнинг уч мамлакати фуқароларини сайёҳлик ва бизнес учун виза депозити дастурига киритди, деб хабар берган "Kazinform" агентлиги.
Давлат департаменти томонидан тасдиқланган, 38 давлат рўйхатида Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон ҳам бор. Энди муайян юрт фуқаролари B1/B2 визаси учун 5000, 10 000 ёки 15 000 доллар гаров талаб қилиниши мумкин. Депозит миқдори суҳбат давомида белгиланади.
Қарорга кўра, бадал АҚШ Ғазначилиги расмий платформаси (Pay.gov) орқали фақат консуллик ходими виза олиш ҳуқуқини тасдиқлагандан кейингина тўланади. Бундай тўлов виза берилишини кафолатламайди.
Мазкур виза эгалари Қўшма Штатларга фақат қуйидаги манзиллар орқали кириши ва чиқиши мумкин: Бостон Логан, Вашингтон ёки Жон Ф.Кеннеди халқаро аэропортлари.
Агар ташриф буюрувчи мамлакатдан вақтида чиқиб кетса, визадан фойдаланмаса ёки киришга рухсат ололмаса, қўйилган пул тўлиқ қайтарилади.
Шарт бузилган тақдирда, масалан муддатидан ортиқ қолиш, ноқонуний яшаш ёки бошпана олиш каби иммиграцион бўлмаган мақомни ўзгартириш учун ариза топшириш ҳолатлари кузатилганда гаров маблағи ушлаб қолинади.
Маълумки, аввалроқ АҚШ Трамп “Олтин карта” бўйича Н-1В ноиммиграцион иш визасини олиш учун 100 000 доллар, доимий яшаш учун 1 миллион доллар тўлов жорий этгани ҳақида хабар берилган.
Г.Сатторова, ЎзА