Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ аёллар ҳуқуқларини поймол қилувчи сиёсатчиларига нисбатан виза чеклови жорий қилмоқда
09:31 / 2023-02-02

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Афғонистондаги аёлларни камситиш сиёсати билан боғлиқ бўлган “Толибон” вакилларига нисбатан виза чеклаовлари жорий қилмоқда. Бу баёнотини ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

“Бугун мен Афғонистондаги аёллар, қизларни репрессия ва чекловчи сиёсат ҳамда зўровонлик қилишга бевосита алоқадор  масъул шахслар ёки уни амалга оширишда иштирок этган “Толибон”нинг амалдаги ёки собиқ аъзолари, нодавлат хавфсизлик гуруҳлари аъзолари ва бошқаларга нисбатан қўшимча виза чекловлари жорий этиш чораларини кўряпман”, дейилади Блинкен баёнотида.

Америка ҳукумати “Толибон” ҳаракатини кескин қоралайди.  

“Қўшма Штатлар афғон халқи билан бирга бўлиб, барча афғон фуқаролари, жумладан, аёл ва қизларнинг инсон ҳуқуқлари ҳамда асосий эркинликларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш юзасидан қўлидан келган барча ишни қилишга содиқ қолади”, қайд этилади ҳужжатда.

 

ЎзА