Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AҚШ атом сув ости кемаси Жанубий Кореяга етказилди
15:07 / 2023-07-24

AҚШнинг Лос-Aнжелес тоифасидаги ядровий сув ости кемаси – “USS Annapolis” бугун Корея Республикасига етиб борди ва Чежу оролидаги ҳарбий-денгиз базасига олиб кирилди, дея хабар берди мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари.

Қайд этилишича, кеманинг портга ташрифи тезкор миссия доирасида AҚШ ва Жанубий Корея ўртасидаги мувофиқлашувни кучайтириш асносида таъминотни тўлдириш мақсадида амалга оширилди.

Айни амалиёт билан бу икки давлат биргаликда мудофаа тизимини мустаҳкамлашни, Жанубий Корея – Aмерика иттифоқининг 70 йиллиги шарафига алмашинув тадбирлари ўтказишни режалаштирмоқда.

“USS Annapolis” Огайо тоифасидаги стратегик ядровий баллистик ракетали сув ости кемаси – “USS Kentucky” Пусан портини тарк этгач, бир неча кун ўтиб етиб борди.

Хабар қилинишича, муайян порт қўнғироғи ўн йилликлар давомида биринчи бор янгради.

Жанубий Корея ва Aмерика Қўшма Штатлари раҳбарлари апрель ойида бўлиб ўтган саммит якуни бўйича Вашингтон декларациясини қабул қилишди. Ҳужжатда кенг кўламли эҳтиёткорликни кучайтириш, қурилмадан фойдаланиш бўйича аниқ режа ишлаб чиқиш, ядровий ва стратегик масалаларни муҳокама қилиш ҳамда қурол тарқатмаслик режимига нисбатан Шимолий Кореядан келаётган таҳдидга жавоб бериш учун ядровий маслаҳат гуруҳи яратиш назарда тутилган. Томонлар биргаликда мудофаа соҳасидаги муносабатни мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқлашди. Шунингдек, КХДР томонидан ядровий ҳужумга учраган тақдирда Жанубий Корея, “Альянснинг бутун кучини”, жумладан, ядровий қуролни ҳам зудлик билан ўз ҳудудида жойлаштиришга ваъда берди.

Президент Юн Сок Ёль Қўшма Штатлар Корея ярим оролида стратегик қуролларни “доимий ва мунтазам” тарзда жойлаштиришини айтди. Жо Байден эса Aмерика ядровий сув ости кемалари вақти-вақти билан Жанубий Корея портларига кириб боришини тасдиқлади.

Г.Сатторова, ЎзА