Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ афғонистонлик аёллар тақдиридан хавотирда
17:37 / 2021-04-28

АҚШ президенти Жо Байден Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. Бироқ, АҚШ маъмурияти афғонистонлик аёллар тақдиридан хавотир олмоқда. Чунки АҚШ ҳарбийлари Афғонистонни тарк этса, Толибон жангарилари фаоллиги кучаяди. 1996-2001 йилларда ҳам Толибон ҳукуматни қўлга олган ва аёлларга зулм ўтказган эди.

Таъкидлаш керак, Байден ташқи алоқалар қўмитасида маъмуриятнинг Aфғонистондаги сиёсати тўғрисидаги биринчи жамоатчилик муҳокамасида йигирма йиллик урушни бартараф этиш учун 11 сентябрга қадар қўшинларини олиб чиқиб кетиш режасини эълон қилган эди.

Аммо Байден Aфғонистон хавфсизлик кучларига фуқаролик дастурларини бузмаслигини айтди. Президент афғонистонлик аёлларга ёрдам беришда давом этмоқчи.

Халқаро ҳамжамият Aфғонистоннинг ривожланишига ҳар йили миллиардлаб маблағ ажратади. Натижада мамлакатда аёлларнинг таълим олиш ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллиги анча ортди.