Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ аэропортига қўнган йўловчи самолёти ёниб кетди
11:38 / 2022-06-22

Доминиканнинг “Red Air” авиакомпанияси йўловчи самолёти Майами халқаро аэропортига (АҚШ, Флорида) қўнгач, ёниб кетди.

Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, самолёт бортида 126 нафар йўловчи ва экипаж аъзоси бўлган.

Самолёт қўнганидан сўнг, олдинги қўниш мосламаси ишламай қолган ва самолёт ёниб кетган.

Ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида 3 киши енгил тан жароҳати билан шифохонага етказилгани айтилмоқда.