Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ 2023 йил 10 миллиондан зиёд ноиммиграция визаси берган
11:01 / 2023-11-29

Қўшма Штатлар маъмурияти 30 сентябрда якунланган 2023 молия йили давомида дунё бўйича рекорд даражада кўп, яъни 10 миллиондан зиёд хорижликка виза расмийлаштирган. Куни кеча Давлат департаменти тарқатган ёзма баёнотда шу ҳақда гап боради.

– Элчихоналаримиз ва консулликларимизнинг ярми аввалги йилларда кузатилмаган даражада кўп ноиммиграция визаси берган, – дейилади ҳужжатда. – Қарийб 8 миллион киши Америкага бизнес ва сайёҳлик визасини олган. Бу 2015 йилдан буён кузатилган энг юқори кўрсаткич. Шунингдек, Давлат департаменти 600 мингдан зиёд талаба визаси ажратган. Бу ҳам 2017 йилдан кейинги рекорд. Ҳиндистондаги элчихона ва бош консуллик энг кўп – 140 мингдан зиёд талабага виза очган.