Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ 1973 йил Чилида содир этилган давлат тўнтаришига оид ҳужжатларни ошкор қилди
00:21 / 2023-08-27

АҚШ ҳукумати 1973 йил 11 сентябрь куни Чилида давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрилгани тўғрисидаги икки ҳисоботни ошкор қилди. Бу ҳақда Қўшма Штатларнинг Сантьягодаги элчихонаси маълум қилди.

“АҚШ ҳукумати Президент учун тайёрланган Чилидаги воқелар тўғрисидаги ҳужжатларни ошкор этди ва матбуотда эълон қилди. Ҳужжатлар 1973 йил 8 ва 11 сентябрдаги ҳодисаларга оид”, дейилади баёнотда.

Биринчи ҳужжат орқали АҚШ Президенти Ричард Никсон Чилида “ҳарбий тўнтаришга уриниш эҳтимоли мавжудлиги”дан хабардор қилинади. Ҳисоботда, хусусан, Ҳарбий-денгиз кучларининг “Ҳарбий ҳаво кучлари ва қуруқликдаги кучлар томонидан қўллаб-қувватланиши ҳақидаги баёноти”га қарамай, Қуролли кучларнинг “барча уч тури иштирокида мувофиқлаштирилган режа мавжудлиги” тасдиқланмагани айтилади.

Иккинчи ҳужжатда Чили Ҳарбий-денгиз кучлари “айрим муҳим ҳарбий бўлинмалар” қўлловига эришилгани тан олинади.

“Ҳарбий раҳбарият томонидан сиёсий ва иқтисодий тартибни тиклашга қатъий киришилгани қайд этилса-да, ҳар ҳолда етарли даражада мувофиқлаштирилган режа бўлмаган”, дейилади ҳужжатда.

Мазкур ҳужжатлар Чили ҳукумати мурожаатига кўра ошкор этилди. Аввалроқ чилилик депутатлар мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига давлат тўнтаришида Вашингтоннинг роли борлигини кўрсатиб берувчи  ҳужжатлар АҚШ томонидан ошкор қилинишини сўраб, мурожаат қилган эди.

1973 йил 11 сентябрь куни генерал Аугусто Пиночет бошчилигидаги ҳарбий хунта Чилида ҳарбий давлат тўнтариши содир этган. Қонуний йўл билан сайланган социалист Президент Сальвадор Альенде сотқинлар томонидан саройга қилинган ҳужум пайти ўз жонига қасд қилган.

Сўнгги расмий маълумотга кўра, Чилидаги ҳарбий диктатура (1973-1990 йиллар) даврида сиёсий сабаб туфайли 3 225 киши ўлдирилган ёки дом-дараксиз йўқолган. 37 мингдан зиёд одам қийноққа солинган.

ЎзА