Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ 19 давлат фуқаролари "Grin-karta"сини текширади
22:41 / 2025-11-29

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) 19 "ташвишли давлат", жумладан Афғонистондан келганларнинг "Grin-karta"ларини қайта кўриб чиқади.

Бу ҳақда муассаса директори Жозеф Эдлоу ижтимоий тармоқда маълум қилган.

Унинг таъкидлашича, Президент Дональд Трамп кўрсатмаси билан хавотирли мамлакатлар фуқароларининг яшил карталари тўлиқ ва ҳар томонлама қайта кўриб чиқилади.

Мазкур қарор Миллий гвардиянинг икки аскари Оқ уй яқинида отиб ўлдирилгандан бир кун ўтиб эълон қилинди. Афғонистон фуқароси бўлган гумонланувчи АҚШга 2021 йил кирган.

Г.Сатторова, ЎзА