Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АҚШ: 11 сентябрь воқеаларига доир ҳужжатлар оммага ошкор қилинадими?
09:45 / 2021-09-04

АҚШ президенти Жозеф Байден 2001 йилнинг 11 сентябр кунги террорчилик хуружига доир ҳужжатларни оммага ошкор қилинишини қайта кўриб чиқишга доир топшириқ берди.

Оқ уй матбуот хизматидан берилган хабарга кўра, террорчилик ҳужумига оид тўпланган маълумотлар эндиликда оммага маълум қилиниши лозим. Бу борада махфийлик даражаси юқори бўлган маълумотларгина истисно тутилиши мумкин. Адлия вазири ва АҚШ бош прокурори тегишли маҳкамалар билан бамаслаҳат ҳолда Оқ уй учун тегишли ҳисоботни тайёрлайди.

Махфийлик доирасидан чиқарилувчи маълумотлар олти ой давомида оммага ошкор қилинади.