English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
А.Қодиров: Дабдабали тўй қилувчилар “ҳашамат солиғи”ни тўласин!
15:02 / 2026-01-16

Тўйларни дабдабали кўринишда ўтказиш ва ортиқча сарф-харажатларнинг олдини олиш масалаларида ташаббускор бўлиб келадиган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси минг ёки 10 минг кишилик тўй ўтказганлик учун солиқ тўлаш тизимини жорий этишни таклиф қилди.

Бугун ташкил этилган матбуот анжуманида партия етакчиси Алишер Қодиров партия тўйларда дабдабабозликнинг олдини олиш бўйича позициясида қатъий туришини маълум қилди. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солишга қаратилган парламент палаталарининг қўшма қарори ижросини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар изчил давом эттирилиши зарурлиги билдирилди. Бунда зарурат бўлса, минглаб меҳмон чақириб тўй қилиш истагида бўлганларга “ҳашамат солиғи”ни солиш кераклигини айтиб ўтди.  

Партия раҳбари дабдабали тўйларга сарфланадиган маблағларни фарзандларни ўқитиш ёки ёш оилага уй-жой, машина олиб бериш каби эзгу мақсадларга йўналтириш лозимлигини, аҳоли вакилларида ана шундай маданиятни шакллантириш кераклигини билдирди.  

М.Комилова,

ЎзА