Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ақлвой» телеканалининг расмий очилиш маросими ўтказилди
23:21 / 2021-06-01

Пойтахтимизда «Ақлвой» телеканалининг расмий очилиш маросими ўтказилди. Унда давлат ва жамоат ташкилотлари масъуллари, мутасаддилар, хорижлик меҳмонлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева юртимизда мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар самараси ўлароқ мактабгача таълимга қамров сўнги 3-4 йилда 27 фоиздан 61 фоизга етганини таъкидлади.

Телеканал таҳририяти тақдим этган маълумотга кўра, 22 мартдан буён тест режимида ишлаётган "Ақлвой" хусусий болалар телеканали ҳозиргача йигирмага яқин телеканаллар ўртасида кунлик рейтингда 4-ўринни эгаллаган.

- «Ақлвой» телеканалининг асосий мақсади мактабгача ёшдаги болаларга илмий-маърифий, кўнгилочар ва интеллектуал ривожланишига қаратилган теледастурларни эфирга беришдан иборат, - дейди телеканал ижрочи директори Вела Фидель. - Телеканалимизнинг асосий аудиторияси 3 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар бўлиб, канал соат 07:00 дан 22:00 гача фаолият юритади.

Тадбирда бир қатор тақдимотлар, жумладан, «Ақлвой» ошпаз китоби тақдимоти ўтказилди.

- Болалар учун мўлжалланган мазкур таомлар рецептлари китоби мактабгача ёшдаги болалар учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, унда 250 дан ортиқ таомнинг тайёрланиш рецепти жой олган, - дейди ошпаз Баҳриддин Чустий. 

- Рецептларни тайёрлашда мамлакатимизнинг малакали мутахассислари, диетологлари, ошпазларининг тавсияларига амал қилинди.

Эл суйган санъаткорлар ҳамда мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларининг мусиқали чиқишлари маросимга ўзгача кайфият улашди.

Моҳигул Қосимова, ЎзА