French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақлвой” мобил мактабгача таълим ташкилоти 239 нафар болани қамраб олган
11:14 / 2023-05-04

Бу ҳақида Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Бухоро вилоятида 5 та автобус ташкил этилиб, улар қошида хавфсизликни таъминлаш ва мобил гуруҳлар тарбияланувчилари ўйнаши учун шароит яратиш мақсадида барча зарур ўйин жиҳозлари ва дидактик материаллар билан жиҳозланган 5 та ўйин майдончалари ҳам қурилди.

Лойиҳа доирасида аввал мактабгача таълим билан қамраб олинмаган ва асосан вилоятнинг бориш қийин ва чекка ҳудудларида яшовчи 86 нафар бола қамраб олинди. Ўз навбатида, мактабгача таълимнинг бундай турдаги муқобил инновацион шакли тақдим этилган мактабгача таълим ва тарбия хизматларининг сифати жалб этувчанлигини оширди. Мактабгача таълимнинг бундай муқобил шакли жорий этилиши айни бир хил маблағ сарфлаган ҳолда кўпроқ болаларни қамраб олиш имконини берди. Шу боис ҳам мазкур лойиҳа кенгайтирилди.

Айни пайтда чекка ҳудудларда қайта жиҳозланган ИСУЗУ автобуслари негизида 5 та “Ақлвой” мобил мактабгача таълим ташкилотлари фаолият олиб бормоқда. 5 та янги майдонлар қурилди. Натижада вилоятда 239 нафар бола қамраб олинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мобил гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида” ги қарори билан 2020 йилда республиканинг барча ҳудудларида ИСУЗУ қайта жиҳозланган автобуслари негизида “Ақлвой” номли мобил мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилган эди.  

 

Зариф Комилов, ЎзА