“Ақлвой” лойиҳасининг учинчи босқичи доирасида жануб вилоятларига 7 та автобус юборилди
Мактабгача таълим агентлиги томонидан юртимизнинг жанубий ҳудудлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларига “Ақлвой” мобил гуруҳларини ташкил этиш мақсадида қайта жиҳозланган ISUZU НC-40 автобуслари юборилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган маросимда ушбу лойиҳа олис ва бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлар ва қишлоқлардаги болаларга сифатли мактабгача таълим олиш имкониятини берувчи инновацион ечим экани таъкидланди.

Бугунги кунга қадар лойиҳанинг биринчи ва иккинчи босқичи давомида 65 та ISUZU HC-40 автобус базасида 7 мингга яқин 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган бола қамраб олиниб, 387 та мобил гуруҳлар ташкил этилган.
Лойиҳанинг навбатдаги, учинчи босқичида жануб вилоятларига юборилган жами 7 та автобус яна 672 нафар болани қамраб олиб, 42 та мобил гуруҳ ташкил этиш имконини беради.
Моҳигул Қосимова, ЎзА