Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Ақлли радарлар" учун 10 миллион АҚШ доллари инвестиция киритилади
18:07 / 2021-07-03

Наманган вилояти ҳокимлиги ва "Uch nokta" масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси ўртасида инвестиция лойиҳаси имзоланди.

Мазкур лойиҳа "Ўзбекистон Республикасида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизими"ни амалга ошириш тўғрисида бўлиб, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қонуний талаблар бажарилиши ва коррупцион ҳолатларга чек қўйишга хизмат қилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича туркиялик инвесторлар томонидан 10 миллион АҚШ доллар миқдорида тўғридан тўғри хорижий инвестиция киритиш шарти билан намуна сифатида Поп, Чуст, Тўрақўрғон ва Давлатобод туманларида "ақлли радар системалари" ўрнатилади.

[gallery-3014]

Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА