English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ақлли» ҳисоблагичлар ҳам адашадими: «Ҳудудгазтаъминот» билан боғлиқ муаммолар...
12:45 / 2022-04-04

Сурхондарё вилояти, Узун туманида яшовчи фуқаро Худойбердиева Фарида хонадонидаги газ учун тўлайдиган ҳисоб рақамига келган 2958 804 сўм қарздорликдан норози бўлган.

Шундан сўнг, у туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига ариза билан мурожаат қилган.  

Ариза жамият ходимлари томонидан ўрганилди. Ўрганиш ишларига кўра, истеъмолчи Ф.Худойбердиеванинг хонадонидаги газ ҳисоблагич ва тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинганда, унинг қарзи йўқлиги маълум бўлди ва муаммо ижобий ҳал этилди.
Газ таъминотидаги нореал қарздорлик билан боғлиқ бундай ҳолатла республикамизнинг барча ҳудудларида тез-тез кузатилмоқда. 

 Масалан, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани «Мирфозил» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.Мадаминова ҳам хонадонида фойдаланилган табиий газ учун ҳисобланаётган қарздорликка аниқлик киритишларини сўраб, Ўзбекистон федерациянинг «10-91» ишонч телефонига мурожаат қилган.

Ҳолат туман газ идораси мутахассислари ҳамкорлигида ўрганилганда, хонадон газлаштирилганлиги, замонавий газ ҳисоблаш ускунаси мавжудлиги, ҳисоблагичнинг муҳрлари жойидалиги кузатилди.

Хонадоннинг фойдаланилган табиий газ учун тўланган тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинганида қарздорлик эмас, 40 000 сўм ҳақдорлик мавжудлиги аниқланди. 
Яна шундай мурожаатлардан бири Бухоро вилояти, Шофиркон туманида яшовчи фуқаро И.М.дан келиб тушган. У хонадонида 4 кундан бери табиий газ келмаётганлиги, туман газ ходимларига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилаётганидан норози бўлган. 

Ҳолат Бухоро Шофиркон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ва «Хорин» МФЙ Наврўз қишлоғи вакили С.Бўронов билан биргаликда ўрганилди. Натижада, ҳақиқатдан ҳам истеъмолчи яшайдиган қишлоқда табиий газ босими паст эканлиги маълум бўлди ва муаммо ижобий ҳал этилди.

Газ таъминоти билан боғлиқ бундай мурожаатларнинг тез-тез кузатилаётгани «Ақлли» ҳисоблагичлар ҳам адашадими?», деган саволни туғдирмоқда.



Мафтуна Каримова, ЎзА