Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақлли” ҳисоблагич: қулай ва самарали
15:45 / 2021-05-17

Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги аҳоли хонадонларига 12 мингдан ортиқ “Ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилган.

Ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнида ходимлар томонидан ундан қандай фойдаланиш, имкониятлар ҳамда тўловларни ўз вақтида тўлаш лозимлиги, муҳими, турли ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилмасдан, оқилона фойдаланиш зарурлиги борасида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Туманнинг “Ғовшун” маҳалла фуқаролар йиғинида 650 та хонадонда 3 минг 261 нафар аҳоли истиқомат қилади.  

– Ҳисоблагични ўрнатиб кетганига икки кун бўлди – дейди Гулноз опа Убайдуллаева. – Тўғриси, менга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль иловалар орқали навбатда турмасдан тўловни ўз вақтида амалга оширилиши жуда ёқди. Бу ҳақда кўп эшитяпмиз, тушунтиришяпти, агар телефон рақамига келган sms хабарга эътиборли бўлсак албатта муаммолар келиб чиқмас экан. Биз хурсандмиз, шундай шароитлар, имкониятлар берилганига.

Баъзи истеъмолчилар ўрнатилаётган ҳисоблагичлардан тўғри фойдаланмай, аксинча, унга ташқи жиҳатдан зарар етказмоқда. Ўзбошимчалик билан уни ечиб олмоқда, ачинарлиси, газ тармоғига турли ноқонуний йўллар билан уланиш оқибатида бахтсиз ҳодисалар юз бермоқда. Шунинг учун ходимлар ҳисоблагични ўрнатган хонадонларда бўлиб, тарғибот-ташвиқот ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳисоблагичлардан тўғри ва самарали фойдаланиш, унга ўзбошимчалик билан ташқи таъсир кўрсатмаслик лозимлигини тушунтирмоқда.  

Бугунга қадар ушбу ҳудуднинг 300 дан ортиқ хонадонида ҳисоблагичлар ўрнатилди. “Hududgaz Buxoro” газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабарига кўра, умумий ҳисобда туманда 12 мингдан ортиқ хонадон “ақлли” ҳисоблагичларга эга бўлди. Истеъмолчи бепул ўрнатилаётган ҳисоблагичлардан фойдаланар экан, бу борада ўзининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши лозим. Муҳими, тўловни вақтида амалга оширилишидир.  

Зариф Комилов, ЎзА