Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақлли” чорраҳалар
07:58 / 2025-05-22

Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманлари ҳудудларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракат иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимлигида айнан шу масала юзасидан бўлиб ўтган тақдимотда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизилиги бошқармаси томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларда интеллектуал бошқарув тизимини жорий этиш, бунда мавжуд светофорларни замонавий бошқаруви тизимига уланган янгиларига босқичма-босқич алмаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. 

Қайд этилганидек, янги таклиф қилинаётган лойиҳанинг бир қатор афзалликлари мавжуд. Хусусан, ақлли чорраҳаларни татбиқ этиш орқали чорраҳаларда кутиш вақтларини минималлаштириш, ҳавонинг ифлосланиши ва тирбандликдан келиб чиқадиган шовқинни камайтириш, транспорт оқимини режалаштириш, йўл-транспорт ҳодисалари ва тирбандликни камайтириш, жамоат транспортининг хавфсиз ва тартибли ҳаракатини таъминлаш каби масалаларга самарали ечим беради. 

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов таклифлар билан атрофлича танишиб, уларни янада такомиллаштириш, йўл-транспорт ҳамда пиёдалар ҳаракатини тартибга солиш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА