Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ақл тиш»нинг ақлга сиғмас нархи...
14:04 / 2021-06-01

“Касалликлар ичида энг ёмони, бу – тиш оғриғи” деб, бежизга айтишмаган экан. Бошингдан ўтмагунча билмас экансан.

Бир куни тўсатдан тишим оғриб қолди. Қизиқ, шу вақтгача тишларим билан муаммо бўлмаганлиги учун тиш оғриғи бунчалар ёмон бўлишини билмаган эканман. На уйқумда ҳаловат бор, на овқат ея оламан. Бу ҳам етмагандек, ҳафта охири бўлгани учунми ёки карантин сабабми стоматологга борсам “Ёпиқ” деган ёзув катта қилиб илиб қўйилган. Оғриқ шу қадар азоб берганидан, бошқа стомалогия излашга ҳам мадорим қолмади. Ноилож ўзим интернетдан тиш оғриганда нималар қилиш кераклигини излаб топиб,  даволамоқчи бўлдим. Лекин бу оғриқ кучайса-кучайдики, аммо ичган дориларимни биронтаси ҳам айтарли даражада фойда бермади. Икки кунда лунжларим шишиб,гапиришга ҳам қийналадиган бўлиб қолдим.  

Эртаси куни яна стоматологга бордим. У аввал тишларимни текшириб кўриб, “Ақл тиш”им чиқаётганлиги ва шу сабаб оғриқ бўлаётганини айтди. (Шу кунгача 3 та ақл тишим чиққан бўлса ҳам, бироқ биронмарта оғримаган эди. Ҳатто чиққанини ҳам сезмаганман). Кейин рентген қилиб кўриб, ташхис қўйди. Шифокорнинг айтишича, “Ақл тиш”и катта ва унинг ҳали ярми ҳам чиқмаган, чиққан тақдирда ҳам милкимда жой қолмаган экан.  Қолаверса, “Ақл тиши” узоқ вақт чиқиши, тўхтаб-тўхтаб ҳар чиқа бошлаганда яна азоб бериб қийнаши мумкинлиги сабаб олиб ташлаб “қутилиш” энг тўғри йўл эканлигини маслаҳат берди. Аввалига мен бунга рози бўлмадим. Чунки хали тўлиқ чиқиб улгурмаган, соғлом тишни олиб ташлаш менга қўрқинчли туйилди. Аммо уни  олдирмасам, бундан кейин бўладиган оғриқлардан яна қийналишим мумкинлигини ўйлаб ноилож рози бўлдим ва бунинг нархи билан қизиқдим. Чунки, тўлов-шартнома асосида ўқийдиган талабаман. Бунинг устига ижарада тураман.  

Шунда шифокор бу каби хизматларнинг нархи одатда унча қиммат бўлмаслиги, аниқ нархини тишимни олиб бўлгандан кейин белгилашини ва энг кўпи билан 400 минг сўмгача бўлиши мумкинлигини айтди. Балки, шифокор айтган суммадан арзонроқ бўлар деб ўйлаб, оғриқ зўридан бу таклифга рози бўлдим. Ҳали тўлиқ чиқмаган, соппа-соғ тишни олдиришдаги оғриқ жуда кучли бўларкан. Шу қадар қийналдимки, ҳаттоки йиғлаб юбордим. Оғриқ қолдирувчи уколларнинг ҳам фойдаси бўлмади. Олиб бўлгандан сўнг, шифокор менга шунча азоб берган ва оғриқларга сабаб бўлган каттагина тишни кўрсатди. Бироздан кейин, озгина ўзимга келиб олиб қабулхонага кирдим, сўнг тўлов қилиш учун ҳисобни сўрадим. Сал аввал менга хизмат нархи 400 минг сўмгача бўлиши мумкинлигини айтиб турган шифокор тўсатдан 700 минг сўмлик чекни қўлимга тутқазди. Буни кўриб мен ҳайратданқотиб қолдим. Наҳотки битта тиш олиш  нархи 700 минг сўм бўлса?!

Мен ҳам ўқиб, ҳам ишлайман. Бу суммаменинг салкам бир ойликмаошимгатенг.  

Мени таажжублантирган яна бир нарса шунда бўлдики, бу нархдан норози бўлганимни сезганшифокор менга чегирма қилишгани ва 450 минг сўм тўлашим кераклигини айтди. Тўғриси ёнимда бунча пул бўлмаганлиги сабаб бу сумма менга қимматлик қилишини ва яна бироз нархни туширишларини илтимос қилдим. Aммо уларнинг айтишича, бу хусусий стоматология  шу боис бу ерда нархлар давлат шифохоналарига қараганда қиммат бўлар эмиш.  

Хўп, бужиҳатини тушунишмумкиндир. Бироқмижозкелгандахизмат нархини олдиндан айтишлари керак эмасми?  Менгаташхис қўйиб бўлганларида  400 минг сўмгача бўлиши мумкинлигини айтиб, тишимни олиб бўлишгандан сўнг  эса қарийб бир баравар қиммат нархни айтишлари адолатданми?

Инсонлар шифокор ҳузурига оғриқлардан озор чекиб, дардига дармон излаб боради. Шифокорларнинг вазифаси бундай ҳолатда беморлардан фойдаланишми ёки уларни даволаш?

Шунча саволлар қуршовида бошқа хусусий стоматологияларнинг ҳам нархлари билан қизиқдим. Уларнинг ҳам нархларини у қадар арзон деб бўлмайди, aммо 700 минг сўмгача бормайди.  

Бепул консултация деб мижозларни чақириб олиб, аввал муолажа қилиб сўнг баланд нархларни айтишлари қанчалик тўғри? Бу каби саволлар нафақат мени балки, бошқаларни ҳам қизиқтириши табиий ҳол. Хулоса ўзингиздан...

 

Озодахон ТЎХТАШОВА, ЎзЖОКУ талабаси