Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақл марказлари” ўртасида доимий тажриба алмашиш йўлга қўйилади
10:37 / 2021-11-25

“Тараққиёт стратегияси” маркази дастлаб ақл маркази сифатида иш бошлаган бўлсада, қисқа вақт ичида ўзида Ҳаракатлар стратегиясининг 5 та устувор йўналиши бўйича тажрибали, таҳлилчи ва кучли экспертларни жамлай олди. Ақл маркази мутахассислари мониторинг, таҳлил ва таклифлар ишлаб чиқиш билан бирга турли идора, ташкилот, муассасаларда семинар ва давра суҳбатлари ташкил этиб, уларда Ҳаракатлар стратегияси ва Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти ҳақида қизиқарли маърузалар билан иштирок этиб келишмоқда.

Шунингдек, марказ 170 га яқин давлат органлари ва ташкилотлари билан алоқа ўрнатган марказ хорижий тажрибани ўрганиш билан бирга халқаро ақл марказлари билан ҳамкорлик қилади ва тажриба алмашади. Шундай ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш мақсадида “Тараққиёт стратегияси” марказида Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Оболенский билан учрашув бўлиб ўтди.

Самимий мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда марказ раҳбари Э.Туляков элчи К.Оболенскийни Ўзбекистонда амалга оширилаётган ички ва ташқи сиёсатнинг мазмун-моҳияти, Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотларнинг натижалари, шунингдек “Тараққиёт стратегияси” марказининг мақсад ва вазифалари, фаолият кўлами билан яқиндан таништириб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳам атрофлича муҳокама қилишди. Жумладан, икки мамлакат ўртасидаги истиқболли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакатнинг “ақл марказлари” ўртасида доимий тажриба алмашилишининг йўлга қўйилишидан манфаатдор эканликларини таъкидлаб, Швейцария ва Ўзбекистон мутахассислари ҳамда экспертлари иштирокида қўшма тадбирлар ўтказишга келишиб олишди.

 

Ф.Яҳёев,

ЎзА