Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақл марказлари” маълумотларини ягона электрон тизимга интеграциялаштириш таклифи билдирилди
13:36 / 2025-10-23

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Ақл марказлари” вакиллари билан мулоқот ўтказилди.

Учрашувда мавжуд етакчи ақл марказлари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммо ва ечимлари билан боғлиқ масалалар ҳамда соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди.

“Ақл марказлари” вакиллари томонидан бугун турли йўналишларда изланишлар олиб бораётган ақл марказларининг таҳлилий ўрганишлари ва уларда мавжуд маълумотларни ягона электрон тизимга интеграциялаштириш таклифи билдирилди.

Шунингдек, “ақл марказлари” фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий-тадқиқот натижаларини давлат бошқаруви тизимида қўллаш, таҳлил ва тавсиялар орқали қонун ижодкорлиги жараёнига илмий асосланган ёндашувларни жорий этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

М.Комилова,

ЎзА