Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ақл маркази” билан ҳамкорлик
16:04 / 2024-12-19

Бугун “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Прогрессив ислоҳотлар маркази ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Ушбу ҳужжатга кўра, энди томонлар самарали ҳамда барқарор ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш ва илмий тадқиқот соҳаларида ўзаро тажриба алмашади. Сиёсий-мафкуравий, маданий-маънавий ривожланиш, ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, самарали бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиш, фракция, партия гуруҳлари томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашни тизимли ташкил этишда ҳамкорлик қилинади.

Меморандумни имзолаш маросимида партия етакчиси А.Қодиров “ақл марказлари”нинг бугунги кундаги аҳамиятига тўхталди.

Прогрессив ислоҳотлар маркази Миршоҳид Асланов ушбу ҳамкорликка тайёр эканлигини билдириб, марказ фаолиятида “Миллий тикланиш” демократик партияси билан ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этишини айтиб ўтди.

Қайд этилганидек, мазкур ҳамкорликдан кўзланган яна бир асосий мақсад ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган фаол лойиҳалар билан шуғулланиш, чуқур таҳлиллар, инновацион мақсадлар ва пухта мулоҳазаларга таянган лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдир.

М.Комилова, ЎзА