Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ақл бошдан учганда...
09:12 / 2022-08-04

Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида эр-хотин ўртасида содир бўлган жанжал ўлим билан якунланди.

– Тунги соат 21:00 ларда Зафаробод туманининг “Узунқишлоқ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги хонадонларнинг бирида вақтинча яшаб келган эр-хотин ўзаро гап талашиб, тортишиб қолади, – дейди Жиззах вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари, капитан Абулқосим Аҳмедов. – Жанжал давомида 50 ёшли аёл жаҳл устида ошхона пичоғини олиб, турмуш ўртоғининг қорин қисмига бир маротаба санчиб олган. Оқибатда жабрланувчи ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати билан туман марказий шифохонаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Шифокорлар томонидан кўрсатилган барча зарурий тиббий ёрдамга қарамай, жабрланувчи эркак киши орадан 10 кун ўтиб, вафот этди. 
Айбланувчи аёлга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.

Маълумотларга кўра, гумонланувчи аёл аввал ҳам қонунни бузганлиги учун жазоланган. Бироқ, бундан тўғри хулоса чиқармасдан, такрор жиноятга қўл урган. Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида қонунбузарлик учун жазо муқаррарлиги таъминланади.

Жаҳл чиққанда ақл кетади, дейишади. Бир кишининг ўлимига сабаб бўлган мазкур ҳодиса эса барчамизни огоҳ ва ҳушёр бўлишга ундамоғи лозим.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 104-модда (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

А.Қаюмов, ЎзА