Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилганлар жавобгарликка тортилади
13:24 / 2022-06-11

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари саъй-ҳаракати билан диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолган ёшларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйилди.

Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган М.О. ўзининг “Samsung Galaxy A31» телефони орқали “Telegram” мессенжерида аккаунт очиб, Ўзбекистон Республикаси давлат тузумини конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга қаратилган, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳамда “Ўзбекистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотига тегишли бўлган диний материалларни яқин алоқаларига тарқатиб келган.

Шунингдек, Фарғона шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган Қ.Б. эса “Instagram” ижтимоий тармоғидаги ўз профилига ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи видеолар, маърузалар ва жиҳод қилиш ҳақидаги овозли матнларни жойлаб, ўзининг виртуал обуначиларига тарғиб қилиб келган.

Таъкидлаш лозимки, иккала ҳолат юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита берган хулосаларга кўра, ушбу шахслардан олинган материалларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Эндиликда уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

ЎзА