Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилади
19:01 / 2022-03-28

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.

Селектор йиғилишида давлатимиз раҳбари соҳада қилиниши зарур бўлган  қатор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, апрель ойида - 1 миллион нафар хавф гуруҳига кирувчилар, 700 минг нафар болалар ва 100 минг нафар ҳомиладор аёллар мақсадли скринингдан ўтказилади; - ҳар бир оилавий поликлиникада кундузги стационарларни ташкил этиш орқали туман ва шаҳар шифохоналарига ётадиган беморларнинг навбати камида 20 фоизга қисқартирилади; - 26 та оилавий шифокорлик пункти тўлиқ таъмирланади, зарур штатлар, асбоб-ускуна ва дорилар билан таъминланади.

Умуман, йил якунига қадар жами 400 та маҳалла учун бундай пунктлар очилиши белгиланди.

Шунингдек, апрель ойида олис ҳудудларда махсус контейнерлардан фойдаланган ҳолда 1 минг 700 та маҳалла тиббиёт пунктини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

ЎзА