Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Apple Face ID сканерини ниқоб таққан чеҳрани танишга ўргатмоқда
12:32 / 2020-05-02

Face ID сканери қурилмани зудлик билан блокдан ечади, iTunes Store, App Store ва iBooks Store иловалари орқали харидлар қилади.


Apple компанияси муҳандислари тиббиёт ниқоблари кенг тарқалгани сабабли инсон чеҳрасини танишда смартфонларда фойдаланилаётган Face ID сканери параметрларига ўзгартишлар киритмоқчи, деб хабар беради CNN.

Face ID сканери қурилмани зудлик билан блокдан ечади, iTunes Store, App Store ва iBooks Store иловалари орқали харидлар қилади. Бироқ ушбу тизим ниқоб тақиш кенг тарқалган ҳозирги шароитда ишламай қоляпти.

Энди iOS операцион тизимининг янги версиясида Face ID сканери фойдаланувчи ниқобда эканини тезда аниқлайди, шундан кейин қурилма автоматик тарзда бошқа режимга ўтади, яъни у қулфини ечиш учун қўлланиладиган анъанавий пороль териш усулига ўтади.