French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Apple 20 миллиондан зиёд ниқоб ва экран ҳимояси учун восита тайёрлайди
13:15 / 2020-04-06

АҚШнинг Apple компанияси коронавирусга қарши кураш учун 20 миллион дона тиббиёт ниқоби ва экран ҳимояси учун восита ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб маълум қилди компания бош директори Тим Кук.


АҚШнинг Apple компанияси коронавирусга қарши кураш учун 20 миллион дона тиббиёт ниқоби ва экран ҳимояси учун восита ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, деб маълум қилди компания бош директори Тим Кук.

"Биз тайёрлаётган ниқоблар сони 20 миллион донадан ошади. Бу ҳақиқатан ҳам глобал ташаббус ҳисобланади, бу борада ҳукумат билан яқин ҳамкорликни давом эттирамиз, мақсадимиз ушбу ниқоблар кўпроқ зарур бўлганларга етказиб берилиши керак", - деди Кук ўзининг Twitterдаги сҳифасида.

Apple раҳбарининг таъкидлашича, компания шу ҳафтадан бошлаб, ҳафтасига бир миллиондан ортиқ ниқоб ва экран ҳимоялагични етказиб беришни мўлжалламоқда. Ниқобларни етказиб бериш АҚШ ҳудудида бошланади ва яқин кунларда бошқа мамлакатларга ҳам етказиб бериш йўлга қўйилади, дейилади хабарда.