Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи аппеляция кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, иқтисодиёт тармоқлари ва йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ихтиёрий равишда нарх калькуляцияси ҳақидаги маълумотлар ҳар чоракда божхона органларига тақдим этиб борилади.
Мазкур қарор билан Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгаши тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.
Ушбу Низом Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи апелляция кенгашининг мақоми, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Апелляция кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Кенгаш ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг тадбиркорлик фаолияти субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тавсиялар берувчи идоралараро коллегиал орган ҳисобланади.
Кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролардан мустақил равишда қонунийлик, холислик, коллегиаллик ҳамда ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этади.
Апелляция кенгаши аъзоларининг фаолияти жамоатчиликка асосланади ва кенгаш ўз ваколатлари доирасида тадбиркорлик субъектларининг божхона соҳасидаги муаммоларини мустақил аниқлаб, уларни бартараф этиш учун тавсиялар ишлаб чиқади, тадбиркорларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёни билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиб ҳал этади.
ЎзА