Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
АОКАда Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтказилди
18:23 / 2022-08-31

АОКАда Агентлик директори ва ўринбосарлари, ходимлар, тизим ташкилотлар вакиллари, шунингдек, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари иштирокида офлайн ҳамда онлайн форматда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Агентлик директори А.Ходжаев тадбир иштирокчиларини энг улуғ ва энг азиз байрам – мустақиллик айёми билан қутлаб, самимий тилакларини билдирди.

– Ўзбекистон мустақилликка эришган дастлабки йилларда истиқлол пойдеворини қуриш, аҳолига оғирлик солмасдан бу йўлда жадал олға қадам ташлаш ҳаракатлари олиб борилган бўлса, сўнгги йилларда тамал тоши қўйилган, мустаҳкам мустақиллигимиз асосида халқнинг, юртнинг фаровонлигини таъминлаш, инсон манфаатларини олий даражага кўтариш бош мезонимиз бўлмоқда, – деди А.Ходжаев. – Бугун Ўзбекистонга, унинг тараққиёт стратегияларига, иқтисодий-ижтимоий, умуман, ҳар жабҳада олиб борилаётган сиёсатига жаҳон ҳамжамияти, дунё мамлакатлари катта қизиқиш билдиришмоқда. Юртимизга инвесторлар, туристлар оқими тобора ошиб бормоқда. Буларга давлатимиз раҳбарининг қатъий сиёсий позициялари, шунингдек, барча ўзбекистонликларнинг ҳамжиҳатликда, бирдамликда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлари туфайли эришилмоқда.

Шунингдек, тадбирда сўз эркинлиги борасида эришилган ютуқлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

М.Қосимова, ЎзА