Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анжуманда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласи муҳокама этилди
17:22 / 2023-05-26

ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкент Кимё халқаро университетининг Наманган филиалида “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш: халқаро тажрибалар, муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.  

Анжуман иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга доир масалалар юзасидан илмий муаммолар ва уларнинг ечимларини аниқлаш мақсадига қаратилган.

Тадбирда университетнинг халқаро ҳамкорлари, жумладан, АҚШнинг Рузвельт ва Индиана университетлари, АҚШ элчихонаси Америка кенгаши, Сулаймония – Ироқ Америка университети, Тошкент Кимё халқаро университетининг Корейс тили маркази, Жанубий Кореянинг Сунчонь, Ханьянг, Гачон, Ханкёнг университетлари, Багамадаги Халқаро банклар ва траст компаниялар Ассоциацияси, Туркиянинг Нежмиддин Эрбакан ва Бингёл университетлари, Малайзиянинг Мара технологик университети, Болгариянинг Варна менежмент университети, шунингдек, Наманган вилояти ва Наманган шаҳри ҳокимликлари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, бошқа халқаро ва маҳаллий олий ўқув юртлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар, жамоатчилик ташкилотлари ва Ўзбекистондаги хорижий мамлакатлар дипломатик миссиялари вакиллари  иштирок этди.  

Тадқиқотчиларнинг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожланишини бошқариш муаммолари”, “Инновацион тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари”, “Минтақа иқтисодиёти рақобатбардошлиги ва инвестиция фаоллигини ошириш йўналишлари”, “Ҳудудларнинг молиявий мустақиллигига эришиш ва банк-молия соҳасини ривожлантириш” каби мавзулардаги маърузалари тингланди.    

[gallery-12076]

Анжуманда Тошкент Кимё халқаро университети билан хорижий университетлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан истиқболли таклифлар ишлаб чиқилди. Иштирокчилар бу каби ихтисослаштирилган илмий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш зарурлигини таъкидлади.  

Конференциянинг асосий хулосалари ва натижалари якуний резолюцияда шакллантирилиб, иштирокчилар томонидан маъқулланди. Бундан ташқари, конференция иштирокчиларининг илмий мақолалари тўпламини нашр этиш, шунингдек, энг яхши нашрларни умумэътироф этилган индексацияланган маълумотлар базалари нашрларида чиқариш қарор қилинди.  

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА