Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида “Сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида эришилган илмий ютуқлар, муаммолар ва уларнинг ечимлар, ишлаб чиқариш билан интеграция” мавзусида халқаро анжуман бўлиб ўтди.
Анжуман Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) билан ҳамкорликда бир қанча мақсадларда ташкил этилди.

Хусусан, Ўзбекистонда ва хорижда сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳаларида сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, амалга оширилаётган тадқиқотлар ва уларнинг натижалари ҳақида фикр алмашиш назарда тутилган. Шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг илмий ечимлари ҳамда истиқболдаги режаларни белгилаш ва тавсиялар ишлаб чиқиш мақсад қилинган.
Тадбирда соҳа мутахассисларининг маърузалари тингланди.

Маърузалар ва кўргазмали дала семинари давомида билдирилган таклиф ва хулосалар асосида сабзавот, полиз ва картошкачилик ҳолати, муаммоларидан келиб чиққан холда соҳани ривожлантириш истиқболлари учун хар томонлама таҳлилий таклифлар ишлаб чиқилди. Анжуман иштирокчиларининг маърузалар тўплами чоп этиладиган бўлди.
М.Қосимова, ЎзА