French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анжир меваси "аллерген" маҳсулот ҳисобланадими? (+видео)
09:38 / 2023-08-29

Айни кунларда мавсумий мевалар бозор расталарини безаб турибди. Улар ичида энг машҳур ва сархили бу — анжир. Бу мева нафақат ширин, балки кўплаб фойдали моддаларга бой.

Анжирни мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир саломатлиги учун фойдали. Кўплаб тадқиқотлар натижасида анжирни истеъмол қилиш орқали холестерин миқдорини камайтириш ўртасидаги боғлиқлик аниқланган. Қолаверса, мева К витаминига бой, у қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, қонда тромблар пайдо бўлишининг олдини олади. 

Анжирнинг зарарли хусусиятлари аниқланмаган, бироқ бир қанча сабабларга кўра ундан эҳтиёт бўлиш керак. Биринчидан, мева, айниқса, қуритилганида қондаги глюкоза миқдорини кескин ошириб юбориши мумкин бўлган катта миқдордаги шакарни ўз ичига олади ва узоқ муддатда иккинчи тоифа диабет хавфини оширади. Қизиғи шундаки, чой дамланадиган анжир барглари, аксинча, қонда шакар миқдорини назорат қилиш учун ажойиб восита ҳисобланади. 

Шифокор аллерголог Жасур Давлатов билан суҳбат давомида анжир мевасининг барглари ва танасидан чиқадиган суюқлик қуёш нурлари билан реакциясига киришиши натижасида аллергик асоратларга сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Батафсил: 

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/udu9noNT21U" title="Анжир меваси &quot;аллерген&quot; маҳсулот ҳисобланадими?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

"Саломатлик сирлари" рукнини кузатиб боринг, ўзингиз ва яқинларингиз соғлигига эътиборли бўлинг. 

 М.Турдалиева, А.Содиқов (видео), ЎзА