Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анжелина Жоли Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирмаётган давлат етакчиларини қоралади
15:33 / 2023-11-02

БМТ Қочқинлар иши бўйича Олий комиссари бошқармасининг тинчлик йўлидаги собиқ махсус элчиси, америкалик актриса Анжелина Жоли Исроил ҳаракатини Ғазо секторидаги аҳолини атай бомбардимон қилиш, дея баҳолади.

– Оддий аҳолининг қочадиган жойи йўқ, ўт очишни тўхтатишга чақирмаётган дунё етакчилари эса ушбу жиноятга шерикдир, – деб ёзди Жоли ижтимоий тармоқ орқали. – Бу ҳеч қаерга қочишни билмаётган, қамалиб қолган аҳолига атай зарба беришдир. Ғазо қарийб йигирма йилдан буён очиқ осмон остидаги қамоқхонага айланиб, ҳозир оммавий қабристонга айланган бир пайтда бутун дунё жимгина қараб ўтирибди, кўплаб ҳукуматлар босқинчиликни қўллаб-қувватламоқда. Миллионлаб фаластинликлар – болалар, аёллар, оилалар жамоавий жазога гирифтор қилинмоқда. Улар халқаро ҳуқуққа зид равишда озиқ-овқат, дори-дармон ва гуманитар ёрдамдан бир йўла маҳрум қилинган. Гуманитар мақсадда ўт очишни тўхтатишни талаб қилишдан бош тортаётган ҳамда БМТ Хавфсизлик кенгашида бир ёки икки мамлакатга нисбатан резолюция қабул қилишга йўл қўймаётган дунё етакчилари ушбу жиноятчиликка алоқадор.