Антониу Гутерриш Зеленский билан учрашиш учун Украинага келди
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Украинага етиб келди. Бош котиб Киевда мамлакат президенти, ташқи ишлар вазири ва БМТ ходимлари билан учрашади, — деб хабар беради “Белта” ахборот агентлиги.
— Мен Украинага Москвага ташриф буюрганимдан сўнг етиб келдим, — деб ёзди Гутерриш ўзининг “Twitter” саҳифасида. — Биз гуманитар ёрдамни кенгайтириш ва можаро зоналаридан тинч аҳолини эвакуация қилиш устида ишлашни давом эттирамиз.
Аввалроқ БМТ Бош котиби Россия президенти Владимир Путин ва ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашган эди.