French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Антониу Гутерриш: 2024 йил ишонч ва умидларни қайтариш йили бўлсин
12:00 / 2023-12-29

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ўзининг янги йил арафасида қилган видеомурожаатида “2023 йил улкан азоб-уқубатлар, зўравонлик ва иқлим тартибсизликлари даври бўлганини қайд этиб, инсоният азоб чекаётгани, сайёрамиз хавф остида эканини” таъкидлади.

- Урушлар борган сари кўп ва шафқатсиз бўлиб бормоқда. Шу билан бирга, ишонч йўқолмоқда. Ўзаро айбловлар ва қурол билан таҳдидлар яхшиликка олиб келмайди. 2024 йил ишонч ва умидларни қайтариш йили бўлсин. Қарама-қаршиликларга барҳам бериб, муаммоларга умумий ечим топиш учун бирлашишимиз керак”, деди бош котиб. 

Бош котибнинг эслатишича, 2023 йил метеокузатув тарихидаги энг иссиқ йил бўлди. Бундан ташқари, инсоният қашшоқлик ва очарчилик босими остида қолмоқда. 

“Биз мамлакатлар ва жамиятлар ўртасидаги муносабатларни заҳарлаётган камситишлар ва нафратга биргаликда қарши туришимиз керак. Биз сунъий интеллект каби янги технологиялар инсонлар фаровонлиги учун хизмат қилишини кафолатлашимиз керак”, - дея қўшимча қилди Гутерриш.