Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Антикоррупция ойлиги доирасидаги “Очиқ эшиклар куни”
12:08 / 2025-12-12

Қашқадарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасида “Антикоррупция ойлиги” ҳамда 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан кенг қамровли “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма масъуллари томонидан тизимда шаффофликни таъминлаш, коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш, фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди.

Иштирокчиларга мурожаатлар билан ишлаш тартиби, ички назорат механизмлари, очиқлик ва ҳисобдорликни оширишга қаратилган лойиҳалар ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, коррупциянинг олдини олишда аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштироки муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида очиқ мулоқот ташкил этилди. ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, мутасадди раҳбарлардан атрофлича жавоб олди.

Тадбир доирасида иштирокчилар учун қутқарув хизматига оид техника ва асбоб-ускуналар намойиши ҳам ўтказилди. Қутқарувчиларнинг ҳар куни юзма-юз келадиган фавқулодда вазиятлар бўйича амалий кўникмалари намойиш этилиб, фуқароларда соҳанинг масъулияти ва аҳамияти ҳақида янада тўлиқ тасаввур ҳосил бўлди.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири