Антигуа ва Барбуда Британия миллатлар ҳамдўстлиги таркибидан чиқмоқчи
Антигуа ва Барбуда давлати бош вазири Гастон Брауннинг ITV телеканалига интервью беришича, яқин уч йилда мамлакатнинг Британия монархияси ҳукмдорлиги остидан чиқиши ҳақида референдум ўтказилади.
"Ушбу масалани референдум доирасида кўриб чиқиш лозим. Бу Антигуа ва Барбуда билан монархия ўртасидаги келишмовчилик, дегани эмас. Бу мустақилликка бўлган ҳаракатларни якунлаш, ҳақиқатан ҳам суверен мамлакат бўлиш учун сўнгги қадам бўлади", — дея таъкидлаган у.
Антигуа ва Барбуда Британия миллатлар ҳамдўстлиги таркибига кирувчи орол давлат ҳисобланади. Ҳамдўстлик бирлашмаси ихтиёрий бўлиб, унга Буюк Британиядан ташқари, қарийб барча собиқ мустамлака, доминион ва протекторат мамлакатлар киради. Қиролича Елизаветы II вафотидан кейин, унинг ўғли ва меросхўри қирол Карл III Ҳамдўстлик раҳбарига айланди.