Анталия шаҳарга ташриф буюрган 15 миллиондан ортиқ сайёҳ билан барча замонлар рекордини ўрнатди
2019 йил якунига кўра, Анталияга ҳаво, денгиз ва қуруқлик орқали келган сайёҳлар сони 15 миллион 644 минг 108 тага етди. Мамлакат сайёҳлик тизими бу кўрсатгич билан барча замонларнинг рекорд даражасини қайд этди.

Губернатор Мунир Каралўғлу ижтимоий тармоқларда берган баёнотида, Анталия туризми 2019 йилида сезиларли даражада ўсишга эришганлигини қайд этди.
“ 2019 йилида шаҳарга 15 миллион 644 минг 108 сайёҳ келди. Анталияда туризм 2020 йилда ҳам ўсишда давом этади“ деб таъкидлади губернатор.
Жорий даврга қадар шаҳарга келган энг кўп сайёҳлар сони 13 миллион 642 минг кўрсатгич билан 2018 йилда қайд этилган эди.