English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Анқарада Россия ва АҚШ разведка хизматлари раҳбарлари учрашди
09:50 / 2022-11-15

Туркия Президенти маъмуриятининг расмий вакили Фахреттин Алтун душанба куни Анқарада Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин ва АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уильям Бернснинг учрашуви бўлиб ўтганини тасдиқлади.

“Биз Россия ва Америка разведка хизматлари раҳбарларининг Туркия Миллий разведка ташкилоти кўмагида ташкил этилган учрашуви ўтказилганини тасдиқлаймиз. Унда халқаро хавфсизликка таҳдидлар, жумладан, ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди”, деб баёнот берди Алтун “NTV” телеканалига берган интервьюсида.

Учрашув Туркиянинг махсус хизмати қароргоҳида ўтганини айтиб ўтди.  

Унинг сўзларига кўра, “Туркия воситачилигида Украина ва Россия ташқи ишлар вазирларининг аввалроқ учрашуви бўлиб ўтгани, шунингдек, дон бўйича келишувга эришилгани ҳақида гапириб, бундан кейин ҳам тинчлик йўлида барча томонлар билан музокаралар ташкил этишда давом этади”, деб қўшимча қилди Алтун.

 

 

ЎзА