Анқара ядровий қуролланиш имкониятини истисно этмади
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан минтақада ядровий қуролларга эга бўлган давлатлар сони ошса, Анқара ҳам ядровий қуролланиш пойгасига қўшилишга мажбур бўлиши мумкинлигини билдирди.
Унинг таъкидлашича, бу масалани кенг стратегик шароит доирасида баҳолаш лозим. Вазирнинг қўшимча қилишича, агар айрим давлатлар, жумладан, Эрон билан муаммоли муносабатларга эга бўлган мамлакатлар ядровий қуролга эга бўлишга интила бошласа, бу бутун минтақада хавфли тенденцияни юзага келтиради.
Шу сабабли, Фидан Туркия ядровий қуролланиш “пойга”сига қўшилиш эҳтимолини истисно этмади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА